Кремлда Павел Дуровни нимада айблашаётганини билишмайди

Спецслужбы других стран не помогают России в расследовании теракта
Источник: ukraina.ru

Кремль Павел Дуров нимада айбланаётганини билмайди, бу ҳақда Дмитрий Песков журналистларга маълум қилган.

“Биз Дуров айнан нимада айбланаётганини ҳозирча билмаймиз. Ҳозирча бу борада расмий баёнотларни эшитмадик. Бирор нарса дейишдан олдин, Дуровни айнан нимада айблашмоқчи экани ҳақида аниқроқ маълумот бўлишини кутиш керак. Бусиз баёнотлар қилиш нотўғри бўларди”, – деди у.

Песков, шунингдек, Владимир Путин Дуров билан Бокуда учрашмаганини айтди. Аввалроқ Телеграм каналларда Телеграм асосчиси гўёки Озарбайжонга ташрифи чоғида Путин билан гаплашмоқчи бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.