«Кремль ботлари» Навальний тарафдорларини украиналикларнинг олдида обрўсизлантира бошлади

Кремлеботы начали дискредитировать сторонников Навального в глазах украинцев
Источник: inosmi.ru

Алексей Навальнийнинг ўлимидан сўнг, «Кремль ботлари» ва ёлғон маълумотларни чоп этувчи сайтлар унинг тарафдорларини Украинани қўллаб-қувватловчилар орасида обрўсизлантириш кампаниясини бошлади. Шунингдек, Навальний тарафдорларини украиналикларга қарши қўйишга ҳаракат қилишмоқда. “Агентлик” томонидан баҳам кўрилган “Блокировщик ботов” лойиҳаси томонидан ўтказилган мониторинг натижалари шундан далолат беради.

Кремль мақсадларига хизмат қилувчи ва чет тилларида мақолалар чоп этувчи сохта ахборот манбалари Коррупцияга қарши курашиш жамғармасининг собиқ раҳбари Леонид Волковни украиналик қочқинлар савдосида айблаб, бир қанча мақолалар чоп этди ва франциялик россияпараст блогер Адриан Бокенинг баёнотларига асосланиб Волковнинг жиноятларини исботловчи видеоёзувни тақдим этди. Бироқ, уларнинг ҳақиқийлигига ҳеч қандай далил келтирилмаган.

Ушбу сохта янгиликлар манбалари рус оммавий ахборот воситалари ва аудиториялари олдида ўз контентини қонунийлаштириш учун ишончли Ғарб манбалари иллюзиясини яратади. Бироқ, бу ёлғон хабарларнинг баъзилари Ғарб мамлакатларидаги томошабинларни чалғитишга қаратилган.

Волков ҳақидаги ёлғон баёнотлар Россия телеграм каналлари ва оммавий ахборот воситаларида фаол тарқала бошлади. Бунга параллель равишда, Навальний тарафдорлари орасида украиналикларни обрўсизлантириш учун ижтимоий тармоқлар орқали сохта маълумотларни тарқатишга ихтисослашган “Матрёшка” бот тармоғидан фойдаланилмоқда, у журналистлардан уларни текширишни сўраб мурожаат қилади. Хусусан, ботлардан бири украиналиклар томонидан Навальний тарафдорларига нисбатан фирибгарлик қилиганини тасдиқловчи сохта видеони чоп этди.

Бу ахборот операцияси Навальний ўлимидан сўнг Россия мухолифатига ишончни сусайтириш ва унинг тарафдорлари ва украиналиклар ўртасида адоватни кучайтиришга қаратилган кенг кўламли дезинформация кампанияси доирасида ташкил этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.