Криштиану Роналду ютуб-каналини ишга туширди
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду YouTube сервисида ўз каналини очди. Икки соат ичида – 2,5 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлди ва 18 та видеони жойлаштирди.
Ҳозирча каналда фақат келажакда қўйиладиган роликлар тизерлари мавжуд. Футболчи оила, саломатлик, овқатланиш, бизнес ва спорт ҳақида гапиришни режалаштирган, албатта.
“Бошим осмонда. Мен бу лойиҳани жуда узоқ вақт давомида ўйлаб юргандим ва ниҳоят у амалга ошди. Мен ҳар доим ижтимоий тармоқларда мухлислар билан мулоқот қилишдан завқланганман, энди улар мен, оилам ва турли мавзулардаги қарашларим ҳақида кўпроқ билиб олишади».
Улашиш:
Шарҳлар