Криштиану Роналду ва Лионель Месси битта клубда ўйнаши мумкин

Фото: sport24.ru

Американинг «Интер Маями» футбол клуби «Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни трансфер қилиш имкониятларини ўрганмоқда, деб хабар бермоқда Tengri Sport.

Журналист Абдулазиз Ал-Осаимийнинг ёзишича, “Интер Маями” президенти Девид Бекхем португалиялик юлдузнинг «МЛС» клубига ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Бекхем Роналду ва аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини бир клубда бирлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлайди», – дейилади хабарда.

2022 йилнинг кузида Роналду «Манчестер Юнайтед»да ўйнаганида Бекхем португалиялик ҳужумчи билан аллақачон музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Криштианунинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.