“Оппенгеймер” фильми қатор номинациялар ғолибига айланди

АҚШда нуфузли “Олтин глобус” киномукофотларини топширишнинг 81-маросими бўлиб ўтди.

“Энг яхши режиссёр” номинацияси “Оппенгеймер” фильми устидаги иши учун Кристофер Ноланга, “Энг яхши актёр” номинацияси эса худди шу фильмдаги роли учун Силлиан Мерфига насиб этди. “Иккинчи пландаги энг яхши актёр” мукофоти ҳам “Оппенгеймер” актёри Роберт Дауни Жр муносиб кўрилди.

Франциянинг “Йиқилиш анатомияси” фильми икки номинация – “Инглиз тилидаги энг яхши фильм” ва “Энг яхши сценарий” бўйича ғолибликни қўлга киритди. Энг яхши анимацион фильм: “Бола ва қуш”, Хаяо Миязакининг сўнгги фильми.

Эмма Стоун “Камбағаллар-Бахтсиз” фильмидаги роли учун энг яхши актриса деб топилди.

«Barbi» фильмининг саундтреки эса «Энг яхши қўшиқ» мукофотига сазовор бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.