Крокус сити Ҳолл эгаси Араз Агаларов илк бор концерт залида юз берган терактга изоҳ берди
У воқеа жойига ўғли Эмин ва филиал директори Роман Грачев билан бирга етиб келган.
«Даҳшатли фожиа юз берди. Сўнгги 20 йил ичида бундай ҳолат бўлмагани аллақачон айтилган», – деди Агаларов РБC телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, террорчилар залга эшикдан эмас, қўшни кўргазмалар маркази ойнаси орқали кирган. “Пулемётлар тайёр ҳолатда. Улар кўрган ҳамма нарсага ўқ отишни бошладилар. Ҳамма одамларга, соқчиларга қарата. Бир қўриқчи ҳалок бўлди, иккинчиси яраланди. Булар ҳатто қўриқчилар ҳам эмас. Биз уларни “назоратчилар” деб атаймиз, – деган Араз Агаларов. У ҳодисани умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан тушунтириб бўлмайдиган деб атаган.
Улашиш:
Шарҳлар