Крокус Сити Холлдаги теракт пайтида мактаб ўқувчиси Ислом 100 дан ортиқ одамни бинодан олиб чиқган

ислам
Фото: breakingmash

Крокус Сити Холл гардеробида ярим кунлик тартибда ишлаган оддий мактаб ўқувчиси теракт пайтида 100 дан ортиқ одамни бинодан олиб чиқган. Унинг сўзларига кўра, бу пайтда у ўз ишини бажараётган бўлган.

15 ёшли қаҳрамоннинг исми Исломдир. Унга кўра, фавқулодда вазият юзага келганда барча маъмурларга кўрсатмалар берилган ва у фақат кўрсатмаларга қатъий амал қилган. Ҳужум ва ундан кейинги ёнғин пайтида Ислом одамларни ҳимоя қилган ва қутқарилишларига сабабчи бўлган. Оломон ҳожатхонага қараб югуриш ортидан боши берк кўчага тушиб қолганини пайқаган ўсмир ҳамма нарсани ўз қўлига олган ва эвакуацияни бошқаришда сабабчи бўлган. У одамларни тор ўтиш жойидан Expo ҳудудига, сўнгра офис биноси орқали кўчага – хавфсиз жойга олиб боришга муваффақ бўлади.

Бўш вақтида йигит гардеробда ярим кун ишлайди ва «Спартак» болалар жамоасида футбол ўйнайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.