“Крокус”да одамларни қутқарган Ислом Халилов Россия мусулмонлари медали билан тақдирланди
Россия мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари муфтий Равил Ғайнутдин “Крокус”дан юздан ортиқ одамни қутқаришга ёрдам берган 15 ёшли ўсмир Ислом Халиловни мукофотлади. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
Халилов Россия мусулмонларининг “Хизматлари учун” медали билан тақдирланган. Тақдирлаш маросими Москва жоме масжидининг намозлар залида анъанавий жума намозидан олдин бўлиб ўтди.
Аввалроқ Ислом одамларни “Крокус” биносидан қандай қутқариб қолгани ҳақида гапирганини ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар