“Крокус”да террорчилар одамларни РФ қуролли кучларига тегишли янги автоматлардан отиб ўлдиргани маълум бўлди

Фото: новая газета

22 март куни қуролланган шахслар “Крокус”да 144 кишини ўлдирган ва 500 дан ортиқ одамни яралаган эди. Тинч аҳоли Россиянинг АК-74М ва АК-12 учинчи ва тўртинчи авлод автоматларидан отиб ташлангани маълум бўлди.

Бундан ташқари, Россия армиясининг автоматлари Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг ҳибсга олишлари ва “отишмалар” акс этган видеоларида террористик ҳужумдан олдин ҳам пайдо бўлган: мана 7 март куни Калуга облаастида ўлдирилган ИШИД жангариси жасадининг ёнида ечиб олинган магазини билан қисмлаари тахланган АК автомати, мана бу ерда эса АК-12 деярли тўлиқ  тўплами ва шаҳар камуфляж рангида 3 март куни Ингушетияда ўлдирилган тахминий террорчиларнинг яширин жойида.

«Важные истории» нашри қурол-яроғнинг қора бозорини ўрганишга қарор қилди ва фронтдан Россия автоматлари қандай қилиб мамлакатга кириб, бутун Европага тарқалиб, кейин террористик ҳужумлар воситасига айланишини билиб олди.

Европада рус ҳарбий қуролларини олиш Россиянинг ўзига қараганда осонроқ. 20-асрдаги урушлардан қолган қуроллар террорчиларнинг Европадаги яширин омборларидан топилмоқда, яқинда бозорда АК74М  ва АК-12 донали лотлари пайдо бўлди – нархлар 3500 евродан бошланади.

Россиянинг энг янги қуроллари “махсус ҳаарбий амалиёт” зонасидан олиб чиқилмоқда. Тахминлардан бирига кўра, ушбу қуролларнинг бир қисми қўлга тушган, улар Украина қуролли кучлари аскарлари томонидан олиб кетилган ва сотилган, аммо биз суҳбатлашган экспертларнинг ҳаммаси ҳам бу версияга ишонмайди. Қуролларнинг бир қисми рус аскарларининг ўзи томонидан олиб чиқилади ва сотилади. Қўмондонлик бунга кўз юмади. Бизга бундай контрабанданинг бир неча усулларини тасвирлаб беришди.

Украинанинг ишғол қилинган ҳудудларида жангчилар баъзан қурол-яроғларни арзон гаровга сотишади, уларни Россияга шериклар ваа ҳамроҳлар орқали ва ҳатто почта орқали олиб киришади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.