“Крокус”даги теракт қурбонлар сони бўйича Россияда Бесландан кейинги йирик қўпорувчилик ҳаракати бўлди
Расмий маълумотларга кўра, аллақачон “Крокус”да ҳалок бўлганлар сони аллақачон 133 кишига етди. “Крокус”га қилинган ҳужум, янги Россия тарихида Бесландан кейин (330 киши ҳалок бўлган) деярли барча йирик террорчилик ҳужумларини ортда қолдирди:
Дубровкадаги теракт («Норд-Ост» мюзикли пайтида) расмий маълумотларга кўра, 130 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
1999 йил 13 сентябрда Каширское шоссесида тураржой биноси портлаши пайтида 124 киши ҳалок бўлган.
1999 йил 8 сентябрда Москванинг Печатники туманида тўққиз қаватли тураржой биноси портлаши чоғида 106 киши ҳалок бўлганди.
2004 йил 24 августда Москвадан Волгоград ва Сочига учаётган йўловчи самолётларининг портлаши пайтида қурбонлар сони 90 кишини ташкил этди.
2002 йил 27 декабрда Чеченистон ҳукумати уйи мажмуасига бориб урилган юк машиналари портлашидан кейин 83 киши ҳалок бўлганди.
Шарҳлар