“Крокус”даги теракт бўйича жиноий ишнинг ўнинчи айбланувчиси эълон қилинди. Аввалроқ у полицияга бўйсунмагани учун 12 суткага ҳибсга олинганди

Россия Тергов қўмитаси 1 апрель куни “Крокус”даги теракт бўйича янги гумондор Ёқубжон Юсуфзодани ҳибсга олиш учун илтимоснома тақдим этганини маълум қилди.

Тергов маълумотларига кўра, ҳужум иштирокчиларининг яшашига тўлаш учун мўлжалланган пуллар Юсуфзоданинг банк картаси орқали, жумладан, жиноят содир этилганидан кейин жиноятчилардан бирига ўтказилган. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг террорчиликка тааллуқли 205-моддаси 3-қисмининг «б» бандига биноан айбланган.

Тергов маълумотларига кўра, 26 март куни Москванинг Пресненский суди Москва яқинидаги “Крокус сити холл” концерт залида содир этилган теракт юзасидан жиноий ишда иштирок этган навбатдаги, ўнинчи шахс Ёқубжон Юсуфзодани полицияга бўйсунмагани учун 12 суткага ҳибсга олганди.

Юсуфзода полицияга бўйсунмаганликда айбдор деб топилган.

Қарорда таъкидланганидек, 25 март куни соат 15:25 да Юсуфзода “патруль машинасини кўриб, ҳаракат траекториясини ўзгартира бошлаган, қадамини тезлаштирган, милиция ходимларининг тўхташ тўғрисидаги талабига жавобан қочишга уринган” ва “қўлга олиш чоғида у фаол қаршилик кўрсатган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган, шунингдек, полиция ходимининг хизмат машинасига ўтириш ҳақидаги талабини бажаришни қатъиян рад этган”.

Суд мажлисида Юсуфзода ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбини тан олди, дейилади қарорда.

“Крокус”даги теракт бўйича жами ўн кишига айблов қўйилган. Аввалроқ ҳибсга олинган гумондорларнинг охиргиси жума куни қўлга олинган, бундан олдин яна саккиз киши ҳибсга олинган, уларнинг аксарияти Тожикистондан.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.