“Крокус”даги теракт иштирокчиларининг учта шериги яна бир терактни тайёрлашда айбланмоқда

Фото: euromaidanpress.com

“Крокус-Сити Холл”даги теракт иштирокчиларининг учта шериги яна бир терактга тайёргарлик кўрганликда айбланмоқда, бу ҳақда ТАСС агентлигига нусхалари тақдим этилган иш материалларида айтилади.

“Террорчилик хуружи содир этганлик айбловларидан ташқари, иш бўйича уч нафар айбланувчи яна бир террорчилик ҳаракатига тайёргарлик кўрганлик бўйича айб қўйилган”, — дейилади ҳужжатларда.

Улар буни қўлбола бомба ёрдамида амалга оширишни режалаштирган. Шу муносабат билан улар уюшган гуруҳ томонидан содир этилган портловчи мосламани ноқонуний ишлаб чиқаришда ҳам айбланмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.