“Крокус”даги терактда гумон қилинаётган шахснинг қулоғи кесилган пичоқ сотилди
«МО» гумондорларни қўлга олиш ҳақидаги барча қарама-қарши маълумотлар ва баёнотларни тўплади. Депутат Хинштейн шанба куни биринчи бўлиб гумондорларнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Унинг постида «ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари» ҳақида сўз боради. Икки соат ўтгач, маълумот ФСБ томонидан расман тасдиқланди – бу «махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари» томонидан амалга оширилган операция бўлгани айтилди.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳибсга олиш жараёнида ўзини кўрсатган ҳарбий хизматчиларни тақдирлади. Улар “Жасорат учун” ва “Ҳарбий хизматлари учун” медаллари билан тақдирланди. Кадрларда 5 та медаллар жамланмаси акс этган.
Рамзан Қодиров Ахмат полкининг аскарлари тақдирланганини эълон қилди – улар «террорчиларни қидириш ва зарарсизлантиришда» ўзини кўрсатгани учун 12 та «Жасорат учун» медали ва Мудофаа вазирлигининг яна 20 та идора мукофотлари билан тақдирланган.
Видеода қўлга олинган шахсни (қулоғи кесилган) фуқаролик кийимидаги одамлар олиб боришмоқда. Конвоирлардан бирида велосипед баффи ва помпонли шапка бор (1-расм). Рассказов қўлга олишда иштирок этган ўз «обуначилари» нинг фотосуратларини эълон қилди. Улардан бири қон излари бўлган пичоқни намойиш этмоқда (2-расм). Унинг қўлида «Қора қуёш» – неонацистлар рамзи акс этган шевронни тақиб олган, ундан, шунингдек, Украинанинг “Азов” полки ҳам фойдаланади. “ВЧК-ОГПУ” каналининг ёзишича, қулоқни чегара хизмати отряди аскарлари кесиб ташлаган.
Бошқа суратда икки киши гумондорни ушлаб турибди (3-расм). Биринчи хавфсизлик ходимида неонацистлар фойдаланадиган Скандинавия нақшлари акс этган шеврон бор. Элчи Дмитрий Крутой Беларусь хавфсизлик кучларининг иштироки ҳақида гапириб, “икки мамлакат разведка хизматлари «умумий чегарамиздан қочиш» нинг олдини олиш учун ўзаро ҳамкорлик қилди”, дея қайд этганди.
Неонацист Евгений Рассказов хавфсизлик хизмати ходими терактда гумон қилинаётган шахснинг қулоғини кесиб ташлаган пичоқ сотилганини билдирди. У аукцион эълон қилганини, таклифлар 10 миллион рублгача етганини ёзади (ҳозир пост ўчирилган).
Шарҳлар