“Крокус”га ҳужум қилганлардан бирини томошабинлардан бири зарарсизлантиргани айтилмоқда

крокус
Кадр из видео

“Крокус Сити Холл”га қилинган ҳужум пайтида ҳужумчилардан бири концертга келган эркак томонидан зарарсизлантирилган. Тергов қўмитасининг раҳбари уни мукофотлашни буюрди. Эркакнинг исми ошкор этилмаган.

Елена исмли ушбу воқеалар гувоҳининг “База” каналига айтишича, эркак қуролини қайта ўқлаётган пайтида ҳужумчига ташланган.

У босқинчидан автоматни тортиб олиб, қуролнинг қўндоғи билан урган. Аёлнинг сўзларига кўра, у бу ҳаракати билан кўп одамларга тирик қолиш имконини берган. У кейин нима бўлганини билмайди.

“Мен хотинимга қарадим ва унинг кўзларида даҳшатни кўрдим. Нимадир қилишим кераклигини англадим. Ва у [террорчи] биз билан тенглашган пайтда у қуролини қайта ўқлай бошлади”, – дейди эркак “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида (исми айтилмаган).

Унинг сўзларига кўра, «ўйлаш учун бир сония қолган”. “Мен хотинимни итариб юбордим ва унинг чап томонига югурдим, чап қўлим билан автоматни ушлаб, пастга туширдим ва ўнг қўлим билан унинг бошига ура бошладим. У қулай бошлади. Чап қўлим билан унинг бўйнидан ушлаб ҳам уришни давом эттирдим. Ўша пайтда яна бир катта бўйли одам менинг олдимга югуриб келди ва яна бир нечта кучли зарбалар берди. Биз  уни ҳушидан кетказдик”, – дея қўшимча қилади эркак.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.