“Крокус”даги теракт қурбонларини хотирлаш маросими бошланди

Фото: РИА Новости

“Крокус Сити Холл”даги терактнинг 40-кунида Красногорскдаги фожиа жойидаги мемориалда хотира маросими бошланди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар беради.

Жаноза маросимини Одинцово ва Красногорск архиепископи Фома ўтказмоқда, шунингдек у фожиа содир бўлган жойда фожиадан кейин учинчи ва тўққизинчи кунларда хотира маросимини ўтказган.

Қайд этилишича, майдонга гул қўйиш учун Россия футбол иттифоқи вакиллари, “Blacksmiths MC” мототцикл клубининг байкерлари ҳамда Россия Божхона академияси талабалари келган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.