Крокусга қилинган ҳужумнинг дастлабки сониялари акс этган янги видео эълон қилинди
“Видеога кўра, одамлар нима бўлаётганини дарҳол англаб етмаган ва террорчилар ҳаммани кираверишда ўққа тута бошлаган. Видеода сиз ит билан битта қўриқчини кўришингиз мумкин – у оломон билан бирга кетмоқда. Ҳужум бошланганда, биринчи қаватда камида 100 киши бўлган. Кимдир устунлар орқасига, бошқалари стол ортига яширинишга ҳаракат қилмоқда”, – деб ёзади Baza.
Сўнгги маълумотларга кўра, Крокусдаги теракт натижасида 133 киши ҳалок бўлган, яна 152 киши жароҳатланган.
Россияда 24-март миллий мотам куни деб эълон қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар