Ксения Собчак Бишимбаевнинг судига келди
Россиялик журналист ва телебошловчи Ксения Собчак Қозоғистоннинг собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев иши бўйича судга келди, деб ёзади Tengrinews.kz.
Бугун суд ОАВ вакилларига суд залида қатнашишга рухсат берди. Суд матбуот хизмати россиялик журналист аккредитациядан ўтганини тасдиқлади. Суд жараёнини залдан ёритаётган қозоғистонлик журналистлардан фарқли ўлароқ, Собчак жабрланган томоннинг қариндошлари ёнига ўтирди.
Аввалроқ россиялик журналист ўзининг Телеграм-каналида собиқ вазирнинг суд жараёни ва оилавий зўравонлик тўғрисидаги қонун ҳақида гапирган эди.
Улашиш:
Шарҳлар