Қозоғистон журналистлари Бишимбаевнинг иши бўйича судда Ксения Собчак учун яратилган “имтиёзлар” ҳақида гапиришди
Журналист ва Россия президентлигига собиқ номзод Ксения Собчак Астанада Қуандиқ Бишимбаев иши бўйича суд мажлисида иштирок этди. Суд мажлисида қатнашган мухбирлар суднинг москвалик меҳмонга нисбатан алоҳида муносабатига эътибор қаратди.
Қозоғистон ОАВ вакилларининг таъкидлашича, Ксения Собчак суд залида ўтириш ҳуқуқига эга бўлган ягона ОАВ вакили бўлди: унинг қозоғистонлик ҳамкасблари бир неча соат оёқда туриб, суд жараёнини ёритишган.
Суд ижрочилари, шунингдек, Ксения Собчак у ерда бўлганида бошқа журналистларга ҳожатхонага киришга рухсат берилмаган, лифтда россиялик аёл ўтирганида эса ундан фойдаланиш тақиқлаган.
Улашиш:
Шарҳлар