Куйбишев НҚИЗ ёнғиндан сўнг ўз фаолиятини тўхтатди
“Роснефть” компаниясининг Куйбишевдаги нефтни қайта ишлаш заводи ёнғиндан сўнг нефтни қайта ишловчи иккала блокни ҳам тўхтатишга мажбур бўлди ва шу тариқа ишлаб чиқариш бутунлай тўхтатилди, деди пайшанба куни соҳанинг иккита манбаси.
Куйбишев нефтни қайта ишлаш заводида ўтган шанба куни дрон ҳужуми натижасида келиб чиққан ёнғин, асосий заводга зарар етказган. Бироқ, кейин завод иккинчи бирламчи нефтни қайта ишлаш блокини тўхтатишга мажбур бўлган. Манбалардан бирига кўра, у ҳужумдан зарарланмаган, бироқ технологик жиҳатдан шикастланган биринчисига улангани учун ишни давом эттира олмаган. “Роснефть” “Рейтер” сўровига кўра дарҳол изоҳ бермади.
“Рейтер” ахборот агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, ташқи таъсирдан кейин фавқулодда тўхтаб қолган бирламчи нефтни қайта ишлаш бўлинмаларининг умумий унумдорлиги 25 март ҳолатига кўра кунига 124 580 тоннани ташкил этган, бу Россиядаги мавжуд нефтни қайта ишлаш заводлари асосий блокларнинг умумий қувватининг 14 фоизини ташкил этади..
Аввалроқ Россияда НҚИЗ ларига дрон ҳужумлари туфайли ёқилғи ишлаб чиқариш пасайишда давом этаётгани ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар