Кулеба: РФ ҳужум қилган тақдирда Болтиқбўйи мамлакатлари уни енгиши мумкин, бироқ улар Бахмут ва Авдеевкага айланади
Болтиқбўйи мамлакатлари Россия ҳужум қилган тақдирда ғалаба қозонишлари мумкин. Аммо Болтиқбўйи шаҳарлари Бахмут ва Авдеевкадай вайрон бўлади.
Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба “ELTA”га берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Delfi.
Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Россия Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилса, улар тажриба ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўзларини ҳимоя қилишларига, НАТОга эса жавоб қайтариш учун бир неча кун керак бўлишига ишонади.
“Охир-оқибат, НАТО ғалаба қозонади деб ўйлайман. Аммо Бахмутга қаранг, Авдеевкага қаранг – Болтиқбўйи мамлакатлари шиддатли жанглардан кейин шундай кўринишга эга бўлади. Сизнинг шаҳарларингиз шундай кўринишга эга бўлади. Чиройли Вильнюс бўлмайди”, – деди у.
Кулеба Россия Федерацияси билан можародан қочишнинг энг арзон ва хавфсиз усули бу Россия агрессиясига қарши курашаётган украиналикларни қўллаб-қувватлаш эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Литва буни тушунади, шунинг учун ҳам Украинани фаол қўллаб-қувватламоқда.
«Бошқалар бундан қочиш мумкин деб ўйлайди», – деди вазир.
Шарҳлар