Кулеба Швейцариядаги анжумандан кейин Россия билан мулоқотга рухсат берди
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба июнь ойида Швейцарияда бўлиб ўтадиган конференция мақсадини умумий тамойил ва ёндашувларга эга давлатлар коалициясини яратиш деб атади. Конференциядан сўнг, у «Россия билан алоқа қилиш» мумкинлигини айтди.
“Бундан кейин Россия билан мулоқот бўлиши мумкин ва Россия музокараларнинг бир қисми бўлиши мумкин… Охир-оқибат, урушни ҳар икки томонсиз тугата олмайсиз”, деди Дмитрий Кулеба Foreign Policy нашрига берган интервьюсида. Швейцарияда тинчлик конференциясини Россия иштирокисиз ўтказишдан нима фойда, деган саволга вазир шундай жавоб берди.
Ўз интервьюсида Дмитрий Кулеба, шунингдек, АҚШ томонидан яқинда тасдиқланган 61 миллиард доллар миқдоридаги ёрдам доирасидаги қурол ва ўқ-дорилар Украинага ҳали етиб келмаганини айтди. Шу муносабат билан у ҳарбий ёрдам келгунга қадар «ёмон нарсалар», жумладан, рус қўшинларининг эрдаги ҳужуми ҳам содир бўлиши мумкинлигини тан олди.
Швейцариядаги саммит 15-16 июнь кунлари бўлиб ўтади. Bloomberg маълумотларига кўра, 80 дан 100 тагача давлат таклифнома олган. Украина президенти Владимир Зеленский Швейцариядаги конференция натижасида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режасини ўз ичига олган ҳужжат тайёрланишини – у “керакли вақтда” Россияга топширилишини айтди. Украина президентининг сўзларига кўра, кучли давлатлар Россия белгиланган шартларга рози бўлиши учун унга «сиёсий босим ўтказиши» керак.
Аввалроқ Микола Дорошенко Украина корхоналарининг Ўзбекистонга “кўчирилиши” ҳақидаги маълумотни рад этгани ҳақида ёзган эдик. Гап янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳақида бўлди.
Шарҳлар