Франция ва Германия президентларининг рафиқалари Холокост қурбонларига аталган ёдгорликда кулиб юборди
Германия ва Франция биринчи хонимлари Эльке Бюденбендер ва Брижит Макрон Берлин марказида Холокост қурбонлари ёдгорлигига қилинган ташриф чоғида кулиб юборди, деб хабар бермоқда Германиянинг Bild газетаси.
Ташриф 27 май, Франция президенти Эммануэль Макроннинг Германияга ташрифининг иккинчи куни амалга ошди. Франция ва Германия етакчилари рафиқалари билан биргаликда ёдгорликка келиб, унга гулчамбарлар қўйди. Мемориалдан чиқиб кетишда биринчи хонимлар кулаётган ҳолда суратга олинган. Нашр ушбу ҳолатни “ғашга тегадиган вазият” деб атади. “Уларнинг кулгисига нима сабаб бўлгани номаълум”, — дейилади хабарда.
Макрон Германияга 26 май куни етиб келди. Бу Франция президентининг 24 йил ичида биринчи марта Германия келишидир. Бугун, 28 май куни томонлар мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўшма кенгаш мажлисини ўтказмоқчи. Парижнинг ниятига кўра, ушбу сафар Франция-Германия алоқаларидаги “барқарорлик ва чуқурлик”ни намойиш этиши керак.
Шарҳлар