Курганда уйлари дамба яқинида бўлган аҳоли зудлик билан эвакуация қилиниши эълон қилинди

Фото: Интерфакс

Қўрғонда уйлари дамба ёнида жойлашган аҳолини зудлик билан эвакуация қилиниши эълон қилинди. Бу ҳақда ҳудуд ҳукуматига таяниб, “Интерфакс” хабар беради.

14 апрель куни Курган областида сув тошқини туфайли Тобол дарёсидаги иккита кўприк ювилиб кетган эди. 18 апрель куни Курган яқинидаги Тоболда сув сатҳи 970 сантиметрга етгани хабар қилинди.

ТАСС агентлиги Урал гидрометеорология маркази гидрологик прогноз бўлими бошлиғи Неля Мирошниковага таяниб, Тобол дарёсида хавфли сув сатҳи 25 апрелгача давом этишини ёзмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.