Курск атом электр станциясининг совутувчи ҳовузи ёнида тутун чиқиш бошланди

Фото: Mash

Mash ва Shot телеграм каналлари Украина қуролли кучлари Курск атом электр станциясига ҳужум қилишга урингани ҳақида хабар берди. Баъзи манбаларга кўра, украиналик ҳарбийлар тўртта ракета ва битта дронни, бошқаларга кўра, «француз ҳаво бомбаси»ни отган. Атом электр станциясининг ўзи ва унинг инфратузилмаси зарар кўрмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

Телеграм каналлари ҳужумдан сўнг олингани айтилаётган суратлар ва видеоларни ҳам чоп этган. Уларда тутунни кўриш ва детонация товушларини эшитиш мумкин.

«Важные истории» тутун кўтарилган жой Курск сув омбори бўйлаб жойлашган «Теплый берег” боғи ҳудудида, атом электр станциясининг совутувчи ҳовузида жойлашганлигини аниқлади. Ундан унчалик узоқ бўлмаган жойда Серафим Саровский ибодатхонаси ва Fresh автомобиль ювиш жойи мавжуд.

Google Maps бу ҳудудни “Курск атом электр станцияси ҳудуди” деб белгилаган. Атом электр станциясининг ўзи тутун жойидан тахминан 5 км узоқликда жойлашган.

“Росэнергоатом” матбуот хизмати станция нормал режимда ишлаётганини маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.