Курск области аҳолисига ёрдам учун 8 млрд рубль йўналтирилди
Россия ҳукумати Украина Қуролли кучлари томонидан берилган зарбалардан жабр кўрган Курск области аҳолисига ёрдам бериш учун 8 миллиард рублдан ортиқ маблағ ажратди. Бу ҳақда Россия Бош вазири Михаил Мишустин Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.
Мишустиннинг сўзларига кўра, бу ҳафта Курск областига минтақа аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун қўшимча 3 миллиард рублдан ортиқ маблағ ажратилган. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси жабрланганларга бир марталик тўловлар учун яна 1 миллиард рубль ажратиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Курск аҳолисининг шошилинч эҳтиёжлари учун жами 8 миллиард рублдан ортиқ маблағ йўналтирилди», – деди бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни эрталаб соат 5:30 да Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Курск области ҳудудига бостириб киришга уринган. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Курск йўналишидаги жангларда Украина Қуролли кучлари 12,7 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, 108 та танк ва бошқа ҳарбий техникани йўқотган.
Шарҳлар