Курск областида УҚК ҳужуми тўхтатилгани ҳақидаги баёнотга қарамасдан яна бир шаҳарни эвакуация қилиш таклиф қилинди
Курск области губернаторининг маслаҳатчиси Роман Алёхин чегарадаги Рильск шаҳри аҳолисини “имконият борида” ўзларини эвакуация қилишга чақирди.
“Суджа, Коренево Глушково каби охирги дақиқагача кутманг. Сизнинг ва яқинларингизнинг ҳаёти кучукчанинг ҳаётидан қимматроқ”, – дейди у.
Рильск Украина билан чегарадан 40 километр узоқликда жойлашган, унда 15 минг аҳоли истиқомат қилади. Алёхиннинг таъкидлашича, тинч аҳоли зудлик билан шаҳарни хавфсиз тарк этиши керак.
«Кетиш қарорини кечиктириш билан сиз нафақат ўзингизни, балки сизни эвакуация қилиш учун борган одамларнинг ҳаётини ҳам хавф остига қўясиз», – дея тушунтиради у.
Бу орада Россия Мудофаа вазирлиги Украина кучларининг Курск областидаги ҳужуми тўхтатилганига ишонтирмоқда.
Хусусан, бу ҳақда бошқарманинг Ҳарбий-сиёсий ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Чеченистоннинг “Ахмат” махсус кучлари қўмондони, генерал-майор Апти Алаудинов мунтазам равишда айтиб келмоқда. У 9 август куни Украина Қуролли кучларининг минтақадаги олдинга силжиши «тўхтатилгани» ҳақида гапирган ва кейин яна камида беш марта худди шу нарсани такрорлаган.
Шарҳлар