Курск областининг 28 та ааҳоли пункти УҚК назорати остида
Курск областининг раҳбари Алексей Смирнов Россия президенти билан учрашувда Украина қуролли кучлари 28 та аҳоли пунктини назоратга олганини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари назорати остидаги ҳудудларда қолаётган икки минг кишининг тақдири ҳақида расмийлар ҳеч нима билмайди.
Смирновнинг қўшимча қилишича, Курск вилоятидан жами 121 минг киши эвакуация қилинган, областнинг жами 180 минг аҳолиси эвакуация қилиниши керак.
Губернатор, шунингдек, Украина қуролли кучларининг ҳужуми натижасида 12 киши ҳалок бўлганини маълум қилди, Алексей Смирновнинг сўзларига кўра, яна камида 121 нафар тинч аҳоли жароҳатланган.
Улашиш:
Шарҳлар