Курск областининг иккита районида мажбурий эвакуация эълон қилинди
Курск области губернатори Алексей Смирнов Рильск ва Хомутов районлари аҳолиси мажбурий эвакуация қилинишини эълон қилди.
“Тезкор маълумотларга асосланиб, ҳудудий тезкор штаб хавфсизликни таъминлаш мақсадида Украина билан чегарага туташ 15 километрлик ҳудудда жойлашган Рильск ва Хомутов районларидаги аҳоли пунктларини мажбурий эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди”, — дейилади хабарда.
Смирновнинг таъкидлашича, маҳаллий аҳолининг чиқиб кетиш жараёнини мувофиқлаштириш хавфсизлик кучлари, маҳаллий маъмурият ва Курск “Патриот” марказининг ҳушёрларига юкланган.
“Ҳурматли ватандошлар, мавжуд вазиятга тушуниш билан муносабатда бўлишингизни ҳамда хавфсизлик кучлари ва маҳаллий ҳокимиятларнинг барча тавсияларига амал қилишингизни сўрайман”, — деб ёзади губернатор.
Шарҳлар