Курск ҳудудига диверсион гуруҳ ёриб ўтишга урингани қайд этилди
“Диверсион-разведка гуруҳи” Украина томонидан Тёткино қишлоғи ёнидан Курск области ҳудудига бостириб киришга уринди, дея хабар беради область губернатори Роман Старовойт ўзининг телеграм-каналида.
Унинг сўзларига кўра, отишма бўлиб ўтган ва ёриб ўтиш тўхтатилган. Губернатор, шунингдек, чегарадаги Тёткино қишлоғи Украинадан ўққа тутилаётганини айтади. Маҳаллий аҳолидан бири енгил жароҳат олган.
Украина томонида жанг қилаётган “Россия Озодлиги” легионининг телеграм-каналида Россия томонга қарашли БТРга ҳужум акс этган видео пайдо бўлди. Видеода Тёткино қишлоғини кўриш мумкин, дея таъкидлайди журналистлари ёзувни таҳлил қилган “Агентлик” нашри.
«Озодлик» радиоси БТРга қилинган ҳужум видеосининг геолокациясини ҳам аниқлади ва у Тёткинода суратга олинган, деган хулосага келди.
Аввалроқ Украина томонида жанг қилаётган “Россия Озодлиги” легиони ва “Сибирь батальони” телеграм-каналларида гўёки Украина томондан жангчилар Россия чегарасини кесиб ўтгани акс этган видеолавҳалар эълон қилинган эди.
Россиянинг бир қатор ҳарбий телеграм каналлари ҳам Белгород областидаги чегарани бузиб ўтишга уриниш ҳақида хабар берган. Wargonzo телеграм-канали, хусусан, Харьков вилоятидан 50 кишидан иборат гуруҳ, шунингдек, камида иккита танк ва бир БТР ҳудудга киришга урингани ҳақида хабар берган.
Шарҳлар