Жанубий Корея КХДР билан чегарада огоҳлантириш мақсадида ўт очди
20 га яқин шимолий кореялик аскарлар кореялараро қуруқлик чегарасини кесиб ўтди ва жанубий кореялик ҳарбийлар огоҳлантириш мақсадида ўқ узгач, ўз ҳудудига қайтиб кетди. Бу ҳақда Yonhap Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб хабар бермоқда.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 9 июнь куни 12:30 да юз берган. КХДР ҳарбий хизматчилари иккала Кореяни ажратиб турувчи қуролсизлантирилган ҳудуднинг марказий қисмида демаркация чизиғини бузиб ўтган. Жанубий Корея томони дастлаб овоз кучайтиргичлар орқали огоҳлантириш эълон қилган, сўнг огоҳлантирувчи ўқлар узган. Шундан кейин улар томонидан ҳеч қандай “ноодатий фаоллик” қайд этилмаган.
Қўмита фикрича, КХДР ҳарбийлари чизиқли атайлаб босиб ўтган. Аммо айни пайтда қуролсизлантирилган ҳудуд ўт ва ўсимликлар билан қопланган бўлиб, демаркация чизиғини билдирувчи белгини пайқаш қийинроқ бўлиб қолган.
Шарҳлар