Шимолий Корея делегацияси Эронга жўнаб кетди
Шимолий Корея делегацияси ташқи ишлар вазири Юн Чжон Хо раҳбарлигида Эронга йўл олди, деб хабар бермоқда Корея Марказий телеграф агентлиги. Бошқа тафсилотлар келтирилмаяпти.
Yonhap агентлиги қайд этишича, КХДР мансабдорларининг Эронга бундан аввалги сафари 2019 йилда бўлган. Ўшанда Шимолий Корея Олий халқ мажлиси раиси ўринбосари Пак Чол Мин Эрон парламенти раиси билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилган эди.
2012 йилда Эрон ва Шимолий Корея ахборот технологиялари, муҳандислик, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқа соҳаларда қўшма тадқиқотлар билан шуғулланишга келишиб олган эди. Томонлар талабалар ва олимлар алмашинувини йўлга қўйиб, илмий айирбошлашув учун умумий лабораториялар яратишга қарор қилганди.
Шарҳлар