КХДР 3,6 млрд долларлик криптовалютани ўғирлаган бўлиши мумкин — БМТ
Шимолий кореялик хакерлар етти йил мобайнида криптовалюта компанияларига киберҳужумлар уюштирган. Бу ҳақда БМТ ҳисоботида айтилади.
Ҳужжатда 97 та ҳолат тилга олинган. Гап, шу жумладан, 2023 йил охирида ҲТХ криптовалюта биржасига қилинган киберҳужум ҳақида бормоқда, ўшанда 147,5 миллион доллар ўғирланган. Маблағлар Tornado Cash криптовалюта миксери орқали “ювилган” бўлиб, у 2022 йилдаёқ АҚШ Молия вазирлиги санкцияларига учраган эди.
Идора маълум қилишича, миксер 2019 йилда ташкил этилганидан буён турли хакерлар томонидан криптовалюта ювиш учун фойдаланилган. Улар орасида эса Lazarus гуруҳи ҳам бўлиб, унинг ортида КХДР турган бўлиши мумкин. 2023 йилда Tornado Cash’нинг икки нафар таъсисчиларига 1 миллиард доллардан ортиқ маблағни ювишда ёрдам берганлик айбловлари эълон қилинган.
Шарҳлар