Жанубий Корея КХДР жосус сунъий йўлдошни учиришга тайёрланаётганига жавобан ўқув машқларини ўтказди
Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари КХДРнинг яқин кунларда разведкачи сунъий йўлдош учириш нияти ҳақидаги баёнотига жавобан, ўқув машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Yonhap мамлакат қуролли кучлари Штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб хабар берди.
Манёврларга 20 та самолёт, шу жумладан, F-35А қирувчилари жалб қилинди, улар “кореялараро чегаранинг марказий қисми”даги парвоздан ташқари зонани ажратиб турувчи чизиқнинг жанубий қисмидан учиб ўтди. Ўқув машқларидан мақсад мамлакатнинг “қудратли имкониятлари ва қатъияти”ни намойиш қилиш бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Японияни 4 июнга қадар коинотга сунъий йўлдош учириши ҳақида огоҳлантирган эди. Сеул маълумотларига кўра, ушбу сунъий йўлдошни ишга туширишда Шимолий Кореяга Россия ёрдам беради, бу Пхеньян Москвага унинг Украинага қарши урушида берган кўмакка жавоб бўлади.
Шарҳлар