Латвия ҳудудида қулаган дронга портловчи моддалар ўрнатилгани аниқланди
Латвияда қулаган Россия дрони портловчи моддалар ортилган “Шахед” дрони эканлиги аниқланди. Бу ҳақда 9 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Латвия миллий қуролли кучлари вакиллари маълум қилди.
Дрон муваффақиятли зарарсизлантирилган бўлиб, ҳозирда унинг таҳлили ўтказилмоқда.
“НВС” қўмондони Леонид Калниньшнинг таъкидлашича, дрон Латвия ҳаво ҳудудига кирган пайтдан бошлаб кузатилган. Унинг сўзларига кўра, дрон ҳарбий объект эканлиги аниқ бўлмагани учун йўқ қилинмаган.
Латвия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони авиациянинг ҳавога кўтарилмаганини вазиятнинг зарур мезонларга жавоб бермагани билан изоҳлади. Мудофаа вазири Андрис Спрудснинг қўшимча қилишича, воқеа муносабати билан Латвия ўзининг шарқий чегарасида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтирмоқда. Шунингдек, у бу масала НАТО кенгаши йиғилишида муҳокама қилинишини ҳам билдирди.
Шарҳлар