Латвия ҳукумати 800 га яқин россияликни депортация қилишни режалаштирмоқда
Латвия миграция департаменти чегара хизматига Латвияда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган россияликларнинг маълумотларини топширди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Агар улар ҳали ҳам мамлакатда бўлса, депортация қилинади, деган департамент матбуот котиби Мадара Пуке ТВ3 телеканалида.
Пукенинг сўзларига кўра, гап Латвия тили имтиҳонидан ўта олмаган Россия фуқаролари ҳақида кетмоқда. Улар икки йил давомида вақтинчалик яшаш учун рухсат олишга ариза топширишлари мумкин эди, аммо шундан кейин улар яна имтиҳон топширишлари лозим бўлган.
Аввалроқ, Латвия Конституциявий суди илгари ушбу мамлакат фуқароси бўлган ва доимий пропискага эга бўлган россияликлар учун латış тилидан имтиҳон топшириш талабининг қонунийлигини тасдиқлаган эди.
Шарҳлар