Лавров: Қозоғистон БРИКС’га қўшилиш таклифини олди

фото: vbrics.com

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртлеу билан учрашувида Қозоғистон БРИКС’га «ҳамкор мамлакат» сифатида қўшилиш таклифини олганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Қозоғистон БРИКС’га ҳамкор мамлакат сифатида қўшилиш таклифини олди. Умид қиламизки, бу глобал муаммоларни ҳал қилишда, биз яшаб турган ва биз кузатаётган ўзгарувчан замонда алоқаларимизни бойитади», – деди Лавров.

Олдинроқ, 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида БРИКС саммити бўлиб ўтганди. Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков БРИКС’нинг давлат-ҳамкори мақомига 13 та мамлакат даъво қилаётганини айтганди. Бироқ Сергей Лавров ушбу рўйхатни ошкор қилишдан бош тортганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.