Лавров Россия Ғарб билан жанг майдонида курашишга тайёрлигини билдирди

лавров
Фото: kremlin.ru

Москва Ғарб давлатлари Украина можаросини жанг майдонида ҳал қилмоқчи эканига тайёр. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров Федерация Кенгашида ташқи ишлар вазири лавозимига қайта тайинланиши бўйича маслаҳатлашувлар чоғида айтиб ўтди.

«Бу уларнинг ҳуқуқи, агар улар жанг майдонида бўлишни хоҳлашса, жанг майдонида бўлади», – дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, Украина бўйича июнь ойида Швейцарияда бўлиб ўтадиган, лекин Россия Федерацияси таклиф қилинмаган конференция фақат Москвага ультиматум қўйишга олиб келади. Лавров бу воқеани «педагогик кенгашда» ҳукми эълон қилинган «иккичи талаба»га танбеҳ билан таққослади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.