Лейпцигда Моцартнинг олдин номаълум бўлган асари топилди
Лейпциг мусиқа кутубхонасидан Вольфганг Амадей Моцартнинг илгари номаълум бўлган асари топилди. Бу Карл Фердинанд Беккер коллекциясидан торли трио учун ўн икки дақиқалик асар.
«Ganz kleine Nachtmusik» («Жуда кичик тунги серенада») қўшимча номига эга ушбу нусха Зальцбургдаги Халқаро Моцартеум жамғармаси томонидан яратилган Тёпфель маълумотномасининг янги нашри устида ишлаш пайтида топилди.
Қўлёзма тахминан 1780 йилга тўғри келади, у асл ёзув эмас, нусхадир. Моцартеум жамғармасининг тадқиқотчи директори Ульрих Лейзингернинг сўзларига кўра, Моцарт бу асарни ёзганида 10-13 ёшда бўлган. Шундай қилиб, у 1760 йилларнинг ўрталари ва охирларида ёзилган бўлиши керак.
Лейзингернинг таъкидлашича, ўша даврдаги Моцартнинг бошқа асарлари билан ўхшашлик ва ташқи хусусиятлар, масалан, нотадаги композиторнинг номи асарнинг унга тегишли эканидан далолат беради.
Шарҳлар