Британия парламентига сайловларда 14 йилда илк марта Лейбористлар партияси ғолиб бўлмоқда
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак парламент сайловларида Консерватив партия (тори) мағлуб бўлганини тан олди ва лейбористлар етакчиси Кир Стармерни ғалаба билан қутлади, деб ёзади “Коммерсантъ”. Лейбористлар партияси, оралиқ натижаларга кўра, парламентда кўпчилик ўринни эгаллаш учун зарур миқдордаги овозларни қўлга киритган.
Риши Сунак унинг партияси учун “қийин тун” бўлганини айтди. Унинг таъкидлашича, Буюк Британия фуқаролари лейбористлар партиясига “кўзни очиб қўядиган” ҳукм чиқарган. “Ҳозир Лондонга кетяпман, у ерда бугунги натижа ҳақида батафсил гапириб бераман, шундан кейин ўзим барча кучимни сарфлаган бош вазирлик лавозимини тарк этаман”, — деди Сунак.
61 ёшли лейбористлар етакчиси Кир Стармер ўз тарафдорларига мурожаат қиларкан, мамлакатда ўзгаришларни зудлик билан бошлашга ваъда берди. “14 йилдан кейин (консерватив партия шунча йил ҳукмронлик қилган) ўз келажагини ўзига қайтариб олиш имкониятига эга бўлган мамлакат учун яна умид нури қайтмоқда”, — деди сиёсатчи.
Сайлов якунларига кўра, Британия мудофаа вазири Грант Шаппс парламентдаги ўрнини йўқотмоқда. У лейбористлар партиясидан бўлган рақиби Эндрю Люинга ютқазди.
Шарҳлар