LG дунёдаги биринчи чўзиладиган қайишқоқ дисплейни тақдим этди
LG компанияси эластик дисплейни намойиш этди. Уни бураш ва чўзиш мумкин. Тақдимот 10 ноябрь куни Сеулда бўлиб ўтди. Дисплейни унинг асл узунлигидан 50% гача (12 дан 18 дюймгача) букланиши, буралиши ва чўзилиши мумкин.
Бундан олдин, 2022 йилда LG компанияси 20 фоизга чўзилиши мумкин бўлган эластик дисплей прототипини тақдим этганди.
Дисплей контакт линзаларида ҳам қўлланиладиган силикон материалдан тайёрланган. Ишлаб чиқарувчи дисплей 10 мингдан ортиқ чўзилишларга бардош беришини ваъда қилмоқда. Келажакда бундай қурилмалар кўплаб соҳаларда – модадан тортиб транспортгача қўлланилиши кутилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар