Литва аҳолиси УҚК учун 8 млн евро маблағ тўплади
Бу маблағга ҳар бири тунги кўриш мосламаси, лазерли нишон ва дронга қарши индивидуал комплексдан иборат бўлган 1100 дан ортиқ хавфсизлик тўпламларини харид қилиш режалаштирилди. Ушбу ускуна Литва компаниялари томонидан ишлаб чиқарилади.
Маблағ йиғиш кампанияси LRT телерадиокомпанияси, Laisvės TV телеканали, шунингдек, Blue/Yellow, «Биргаликда кучлимиз» ташкилотлари ва журналист Рита Милюте томонидан ташкил этилди.
«Бизнинг бурчимиз биринчи навбатда Украинага ёрдам беришдир, айниқса ҳозир, қийин пайтда, эҳтимол, кимдир некбинликни йўқотаётганда», – дейди Литва президенти Гитанас Науседа акция натижаларига муносабат билдирар экан.
Улашиш:
Шарҳлар