Литвада президентлик сайловининг ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтмоқда

Фото: LRT

Давлатнинг амалдаги раҳбари, социал-демократлар томонидан қўллаб-қувватланадиган партиясиз аъзо Гитанас Науседа ва ҳукмрон ўнг марказчилар коалициясидан номзод бўлган мамлакат бош вазири Ингрида Симонйте энг юқори ҳукумат лавозими учун курашмоқда, деб ёзади DW.

Устунлик 60 ёшли Науседада бўлиб, у икки ҳафта олдин биринчи турда 44 фоиз овоз билан ишончли ғалаба қозонган. 49 ёшли Симонитни сайловчиларнинг 20 фоизи қўллаб-қувватлаган.

Литвада сайлов пойгасининг асосий мавзулари Украинадаги уруш ва хавфсизлик масалалари, шунингдек, ижтимоий-сиёсий масалалар бўлган. Науседа Россия Федерациясига қарши мудофаа уруши олиб бораётган Украинанинг кучли тарафдори сифатида ном қозонган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.