Ливанда сентябрдан буён ҳужумлар оқибатида 72 нафар тиббий ходим ва беморлар ҳалок бўлган
2024 йил 17 сентябридан буён Ливанда ҳужумлар оқибатида 23 та соғлиқни сақлаш объектига зарар етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар бермоқда.
72 киши ҳалок бўлиб, 43 киши жабрланди. Гап тиббий ходимлар ва беморлар ҳақида бормоқда. 15 та ҳолат тиббиёт муассасалари, 13 таси эса тиббий транспорт билан боғлиқдир.
Ливандаги низо авж олиши оқибатида мамлакат жанубида ишлаб турган 207 та бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами марказларининг 100 таси ёпилди. Сабаби — уларга зарар етгани ёки яқин атрофда юз берган шиддатли бомбардимонлар. Бешта касалхона тўлиқ, яна бештаси қисман эвакуация қилинган.
Онкологик беморлар бошқа касалхоналарга йўналтирилмоқда. Диализ марказлари ускуна ва ходимлар етишмовчилигига дуч келмоқда.
Шарҳлар