Ливан жанубида яна БМТнинг тинчликпарвар кучлари “ЦАХАЛ” зарбасига учради

Фото: UN

Ливан жанубида ЮНИФИЛ тинчликпарвар кучларининг Накурада жойлашган базадаги кузатув пости “ЦАХАЛ” зарбаси остида қолган. БМТ манбасига кўра, икки киши яраланган. Бирининг аҳволи оғир. «Ҳодиса тергов қилинмоқда», – дея маълум қилган “ЦАХАЛ”.

Пайшанба куни, ЮНИФИЛ хабарига кўра, Исроил мудофаа кучлари тинчликпарвар кучлар қароргоҳи ҳудудидаги нишонга атайлаб ўқ узган. Ўшанда ҳам икки киши яраланган.

«Ливанда яна бир чизиқ хавфли тарзда кесиб ўтилди», – деди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррель, у ЮНИФИЛ позициялари яхши маълум эканини таъкидлади.

БМТ Бош котибининг тинчликпарвар операциялар бўйича ўринбосари Жан-Пьер Лакруа “Ҳизбуллоҳ” ва “ЦАХАЛ” ўртасидаги тўқнашувлар БМТ тинчликпарвар кучларини жиддий хавф остига қўйганини таъкидлайди.

Жан-Пьер Лакруа, БМТ Бош котибининг Тинчликпарварлик операциялари бўйича ўринбосари ЮНИФИЛнинг оператив фаолияти 23 сентябрдан бери деярли тўхтаб қолганини қайд этади. “Тинчликпарварлар ўз базаларида қамалиб қолган ва кўп вақтларини бошпаналарда ўтказишлари керак бўляпти. Бу эркин ҳаракатланишдаги асосий тўсиқ. Операциялар ҳудудида ҳаракатланиш миссияларини кузатиш ва ҳисобот бериш имкониятлари чекланган».

ЮНИФИЛнинг таъкидлашича, “ЦАХАЛ” ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида Исроил ва Ливан ўртасидаги вақтинчалик чегара бўлган Мовий чизиқ бўйлаб тўқнашувлар давом этар экан, унинг қароргоҳи ва атрофидаги позициялар қайта-қайта зарбага учрайди.

Аввалроқ Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Денни Данон Исроил асосий эътиборини “Ҳизбуллоҳ”га қарши курашишга қаратгани ва БМТнинг Ливан жанубидаги тинчликпарвар кучларига беш километр шимолга чекинишни тавсия қилганини маълум қилганди.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.