«Лол, ҳой, болалар»: Байден TikTok’да сайлов кампаниясини бошлади
Хавфсизлик нуқтаи назаридан илова АҚШ ҳукуматининг аксарият қурилмаларида тақиқланганига қарамай, президент Жо Байденнинг сайловолди штаби TikTok’га қўшилди.
Унинг сайловолди кампанияси якшанба куни Супер Кубок пайтида «@bidenhq» фойдаланувчи номи билан ўз аккаунтини ишга туширди.
«Лол, ҳой, болалар» деб ёзилган видеода ёрдамчилар Байдендан унинг катта ўйиндаги қизиқишлари ҳақида сўрашди.
2022 йилда президент аксарият федерал ҳукумат қурилмаларига TikTok’дан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолаганди.
Бир қатор давлатлар ҳам ушбу чорани қабул қилди. Ҳар икки партия қонунчилари Пекин ҳукумати фойдаланувчи маълумотларига кириши мумкинлигидан хавотирда Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли иловани Қўшма Штатларда тақиқлашни талаб қилишганди.
Бироқ, сайт АҚШдаги ёшлар орасида машҳур бўлиб қолмоқда, Оқ уй ноябрь ойидаги сайловларда ёшларни фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Байденнинг TikTok аккаунтини президентнинг ўзи эмас, балки унинг сайловолди гуруҳи бошқаради, деган ёрдамчилари Америка ОАВларига.
Шарҳлар