Лондон Украинада кимёвий қурол қўллагани учун Россиянинг РКБҲ қўшинларига қарши санкциялар жорий этмоқда

Фото: Сергей Петров/NEWS.ru

Буюк Британия Россиянинг Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя (РКБҲ) қўшинлари ва уларнинг қўмондони Игорь Кирилловга Украинада кимёвий қурол қўллагани учун санкциялар жорий этди. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Россиянинг Украинада уруш олиб боришда қўллаган “шафқатсиз ва ғайриинсоний тактикасини” қоралади. Унинг таъкидлашича, Буюк Британия Россия раҳбариятининг “зарарли” ҳаракатларига қарши туриш учун «барча мавжуд воситалардан» фойдаланишда давом этади.

«Буюк Британия Путин ва унинг режимининг халқаро ҳуқуқни, жумладан, Кимёвий қуроллар бўйича конвенцияни қўпол равишда бузишига тоқат қилмайди», – деди Клеверли ва «Путин ва унинг буйруғини бажарадиганлар энди жавобгарликдан яширина олмаслигини» қўшимча қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.