Лондонда ҳар соатда жинсий зўравонлик қайд этилади

Фото: pexels.com

Би-би-сининг пойтахт полициясидан олган маълумотларига кўра, Лондонда зўрлаш ҳар соатда қайд этилади. 2023 йилда Лондон полицияси зўрлаш бўйича 8800 дан ортиқ хабар олган – бу кунига ўртача 24 та ҳодисани ташкил қилади.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар натижаларни даҳшатли деб атамоқда, аммо жинсий жиноятларнинг асл миқёси анча катта эканлигини таъкидлашяпти.

Лондон полицияси жинсий зўравонликка қарши курашиш учун қўлидан келганини қилмоқда, 2023 йилда жинсий зўравонликлар 2022 йилга нисбатан икки баравар кўпайган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.