Лос-Анджелесда қуролланган киши одамларни гаровга олиб, автобусни олиб қочди
Лос-Анжелес шаҳри марказида қуролланган шахс бир неча кишини гаровга олиб, автобусни олиб қочди, дея хабар беради Fox News.
Ҳодиса 25 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган. Гумондор автобус йўловчисини отиб, транспорт воситасини ўғирлаб кетган. Полиция автобусни бир соатдан кўпроқ қувиб, уни 10 километрдан кейингина тўхтата олган.
Ҳужумчи ўзини ичкарига тўсиб қўйган, аммо охир-оқибат қўлга олинган. Унинг ҳаракатларининг сабаблари номаълумлигича қолмоқда. У отган йўловчи касалхонада оғир аҳволда. Автобус ҳайдовчиси жабрланмаган.
Улашиш:
Шарҳлар