Лукашенко 2020 йилги сайловлардан кейинги намойишларда қатнашган 37 нафар маҳкумни афв этди

Фото: Открытые источники

Беларусь президенти Александр Лукашенко 2020 йилги президентлик сайловларидан кейин намойишлар билан боғлиқ ҳаракатларда айбланган яна 37 кишини афв этди.

“Миллий бирлик куни арафасида Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко экстремистик жиноятларда айбланган яна 37 кишини афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади”, — дейилади президент матбуот хизматининг хабарида.

“Афв этилганлар орасида сурункали касалликларга чалинганлар, ногиронлар ва пенсионерлар ҳам бор”, – дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, уларнинг барчаси тавба қилиб, озодликка қайтиш ва қонунга бўйсунувчи турмуш тарзини олиб бориш имкониятини беришни сўраган.

Маҳкумларнинг аризалари Беларусь Бош прокурори Андрей Швед бошчилигидаги комиссия томонидан қўшимча ўрганилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.