Лукашенко Беларусь ёшларига жаҳон брендларидан кийинишни тақиқлаш таклифини берди (видео)

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ёшларига жаҳон брендлари кийим-кечакларини кийишни тақиқлашни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, агар беларусликлар бренд кийимлар кийса, “Украинанинг аҳволига тушади”. Бу ҳақда у мансабдорлар билан йиғилишда айтиб ўтди.

“Барча ёшларимиз оҳ, шундай кийинишни хоҳлашадики! Мен президент сифатида ҳам айрим ёш йигитлардек кийинмайман. Буларни импорт брендлар деб аташади, мен улар ҳақида эшитмаганман, эшитган бўлсам ҳам фақат шуни биламанки, фақат бренд номи учунгина ақлбовар қилмас пул тўлашади”, — деди Лукашнко.

BBC ўзи тайёрлаган қисқа видеода президентинг ўғли Николай Лукашенко Under Armour брендига оид шапка кийиб тушган суратини кўрсатган, Александр Лукашенконинг кепкаси ҳам шу брендга тегишли. Айни вақтда у ўз кийимларини изоҳлар экан шундай деди: “Кўйлагим — импорт маҳсулот, лекин зўр тикилган. Пайпоғим ҳам импорт қилинган бўлса керак. Костюм ўзимизники, бўйинбоғ ўзимизники эмас, кўйлак ўзимизники эмас, ич кийим — ўзимизники”.

Беларусь ёшлари маҳаллий брендлардан кийиниши кераклиги, акс ҳолда “Украинанинг ҳолатига тушиши” ҳақидаги фикрни Лукашенко олий таълим муассасалари ректорлари билан мажлисда баён қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.